Линклар

Бишкек - Ўш йўлидаги автоҳалокатда 10 киши ҳалок бўлди


Бишкек-Ўш автомобил йўли довонлар орқали ўтган дунёдаги энг мураккаб йўлладан бири ҳисобланади.

Бишкек-Ўш йўлининг 457-километрида 6 ноябрь куни юз берган автоҳалокат оқибатида 10 киши ҳалок бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг билдиришича, ҳалок бўлганлар 23 ёшли Камоллидин Қодиржонов, 29 ёшли Фаҳриддин Абдувалиев, 28 ёшли Ҳусниддин Абдувалиев, 23 ёшли Қодиржон Абдувалиев, 23 ёшли Қодиржон Набижонов, 40 ёшли Кадиржан Шабданов, 23 ёшли Барнохон Аширова, 23 ёшли Қодиржон Мамажонов, 22 ёшли Расулжон қизи Наврўзхон, 28 ёшли Акмалжон Разақуловдир. Яна бир нафар ҳалок бўлган одамнинг шахси ҳозиргача аниқланмаган.

Бишкек –Ўш йўлидаги фожеа йўловчиларни олиб кетаётган Honda Stepwgn автомашинаси билан газ баллонларини олиб кетаётган “МАН” русумидаги юк машинаси тўқнашуви оқибатида юз берди.

Воқеа жойида 8 киши ҳалок бўлган. 2 киши эса касалхонада вафот этган.

XS
SM
MD
LG