Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:06

Саудия Арабистони Эронни ҳарбий агрессияда айблади


Яман. Ҳути гуруҳига ёлланган янги жангчилар. Сана шаҳри, 2017, 16 июоль.
Яман. Ҳути гуруҳига ёлланган янги жангчилар. Сана шаҳри, 2017, 16 июоль.

Саудия Арабистони етакчилигидаги коалиция яманлик исёнчиларнинг Эр-Риёдга баллистик ракета отишида Эронни айблади. Коалиция бу ҳужум “уруш ҳаракати” ўлароқ баҳоланиши мумкинлигини айтиб, унга муносиб жавоб қайтариш ҳуқуқига эга эканлигини айтди.

6 ноябрь куни эълон қилинган билдирувда исёнчи ҳутилар амалга оширган ҳужумда Эроннинг қўли борлиги, бу ҳужум Саудия Арабистони Қироллигига қарши уруш ҳаракати ўлароқ кўрилиши мумкинлиги айтилади.

Билдирувда, шунингдек, Коалиция Эронга тегишли жавоб қайтариши мумкин, дейилади.

6 ноябрь куни Саудия Арабистони Яманга элтадиган ер, сув ва ҳаво йўлларини ёпиб қўйди.

Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Қувайт, Миср, Иордания, Марокаш, Сенегал ҳамда Судан Саудия Арабистони етакчилигидаги коалицияга аъзодир. Коалиция Эронни ҳути исёнчиларни ракета билан таъминлашда айблади.

Саудия Арабистони расмийларининг билдиришича, икки кун аввал Эр-Риёд халқаро аэропорти томон отилган ракета манзилга етишидан аввал мамлакат ҳарбийлари уни отиб туширган.

XS
SM
MD
LG