Линклар

Жанубий Кореяга ишга ёллашнинг янги тартиби ҳақида хабар қилинди


Жанубий Кореяга ишлаш учун бормоқчи ўзбекистонликлар "Комплекс тест маркази”да корейс тилидан имтиҳон (ўқиш ва мулоқот қила олиш) топширади. Кореяда ишлашга 18-39 ёшдаги, аввал судланмаган, Кореядан депортация қилинмаган, корейс тилида сўзлаша олувчи Ўзбекистон фуқаролари даъвогарлик қилиши мумкин.

Бу ҳақда 6 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ташқи миграция бошқармаси бошлиғи Мирзаюсуф Азизов берган маълумотга асосланиб, кун.уз хабар қилди. "Комплекс тест маркази" яқин кунларда очилажаги айтилди.

Фуқаролар “Комплекс тест маркази”нинг тест режимида ишга тушган www.ckt.uz сайтида рўйхатдан ўтказилади. Корейс тилидан тест топширувчи фуқаролар имтиҳон санасини ўзлари белгилайди. Шундан сўнг “Комплекс тест маркази”га бориб, шартнома имзолайди, тўловни амалга оширгач, имтиҳон топшириш жойи белгилаб берилади. Тўловлар эса, қуйидагича: “Комплекс тест маркази”га - 87 500 сўм; Кореяга - 24 АҚШ доллари+қўшимча қиймат солиқлари.

Тестдан ўтиш учун имтиҳон ўтадиган жойга 1 соат аввал келиш талаб қилинади. Тестларни 40 дақиқада топшириш керак бўлади.

XS
SM
MD
LG