Линклар

Оффшор инвестициялар бўйича 13 миллиондан ошиқ ҳужжат матбуотга сиздирилди


A hooded man holds a laptop computer as cyber code is projected - generic

Халқаро журналистик суриштирувлар консорциуми - ICIJ қамрови жиҳатидан “Панама ҳужжатлари”га тенг бўлган янги ҳужжатлар тўпламини 5 ноябрь куни эълон қилди.

Консорциум журналистлари 13,4 миллионта махфий ҳужжатни ўрганиб чиққанидан сўнг, юқори лавозимли сиёсатчиларнинг солиқлардан бўйин товлаши билан боғлиқ янги схемаларни фош қилди.

Суриштирув натижалари, “Жаннат ҳужжатлари” ёки “Жаннат ороллари файллари” (Paradise Papers) номи остида 5 ноябрь куни эълон қилинди. Ошкор этилган ҳужжатлар орасида Америка етакчиси Дональд Трамп маъмуриятидаги юқори лавозимли амалдорларнинг президент Владимир Путин билан амалий алоқалари ҳақидаги маълумотлар ҳам бор.

Жумладан, фош этилган ҳужжатлар орасида Америка савдо вазири Уилбур Росснинг ҳам номи бор. Унинг қароргоҳи Буюк Британияда жойлашган Navigator Holdings компанияси билан тижорий ҳамкорлик қилганлиги айтилади. Бу компания Россиядаги йирик "Сибур" нефткимё холдинги билан ҳамкорлик қилиб келади. Бу ҳақда "Немецкая волна"(“Немис тўлқини”) маълум қилди.

Би-би-си телеканали Буюк Британия Консерваторлар партияси раисининг собиқ ўринбосари лорд Майкл Эшкрофтнинг солиқлардан бўйин товлаганини маълум қилди. Канал мухбирининг айтишича, гап бу ерда ўн миллионлаб фунт стерлинг ҳақида кетмоқда.

“Жаннат ҳужжатлари” оффшор хизмат кўрсатувчи 2 ширкат ҳамда 19 “солиқ жаннати”дан олинган 13,4 миллион материални ўз ичига олади.

Сиздирилган ҳужжатлар, шунингдек, “Газпром” ва “ВТБ” банки АҚШ компьютер ширкатларига сармоя ётқизганини кўрсатади.

Бундан ташқари, ҳужжатлардан Британия қироличаси Елизавета II нинг 13 миллион доллар қийматга эга оффшор портфолиолари борлиги маълум бўлди.

Ҳужжатларни Германияда чиқадиган Sueddeutsche Zeitung газетаси қўлган киритиган. Улар ICIJ ва The Guardian, BBC, The New York Times каби ҳамкор нашрлар билан бўлишилган.

Росснинг Россия манфаатларига бўлган алоқаси АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти учун қўшимча бошоғриқ бўлиши мумкин.

Ўтган йилда ICIJ “Панама ҳужжатлари” номини олган ҳужжатларни эълон қилган эди. Ўшанда Панамада жойлашган Mossack Fonseca юридик ширкатига тааллуқли 11 миллион ҳужжат оммага сиздирилган ва бу ҳужжатлар жаҳон матбуотида катта шов-шув бўлган эди.

XS
SM
MD
LG