Линклар

“Эхо Москви”нинг пичоқланган журналисти бугун ишхонасига келди


Татьяна Фельгенгауэр.

“Эхо Москви” радиостанциясининг пичоқланган ходими тўлиқ тузалиб кетишига умид қилмоқда. Бу ҳақда у 6 ноябрь куни станциянинг эрталабки дастурларидан бирида иштирок этаётиб айтди.

Мустақил радиостанциянинг бошловчиси ҳамда бош муҳаррири ўринбосари бўлган асли тошкентлик Татьяна Фельгенгауэр ўзини анча яхши ҳис қилаётганини, йил якунигача ишга чиқишни режалаштираётганини билдирди.

23 октябрь куни номаълум шахс таҳририят биносига бостириб кириб, журналистга пичоқ билан ҳужум қилган эди.

Россия Тергов қўмитаси ҳужумни 48 ёшдаги Россия ва Исроил фуқароси Борис Гриц амалга оширганини билдирган.

23 октябрь куни қўлга олинган Гриц терговчиларга Фельгенгауэр билан 5 йилдан бери “телепатик алоқада” бўлганини айтган.

Суд Грицни камида 23 декабргача маҳкамада ушлаб туришни буюрган.

XS
SM
MD
LG