Линклар

Nestle ширкати жорий йил 1 декбаридан Тошкентдаги ичимлик суви ишлаб чиқарувчи заводини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда ширкат расмийси Нигора Оқиловага таянган ҳолда Podrobno.uz нашри 6 ноябрь куни хабар тарқатди.

Nestle ширкатининг 2011 йилда ишга туширилган Тошкентдаги заводи сотилиши назарда тутилмоқда. Хабарда айтилишича, бундай қарор ширкатнинг янги бозор коньюктурасига мослашиш режасидан келиб чиқиб қабул қилинган.

Nestle ширкатининг Намангандаги ичимлик суви ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи яна 2 та фабрикаси ўз ишини давом эттириши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG