Линклар

HRW Туркманистонда ҳуқуқ фаолининг онасига ҳужум қилинганини қоралади


HRW логотипи.

Хьюман Райтс Вотч (HRW) Дашогуз шаҳрида мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган Фарид Тухбатуллиннинг 76 ёшли онаси яшайдиган уйга ҳужум қилинганини 6 ноябрь куни қоралади. Ташкилот Туркманистон ҳукуматини мазкур воқеани диққат билан тергов қилишга ва очиқ-ойдин қоралашга чақирди.

Ташкилотнинг билдиришича, 28 октябрь куни номаълум шахслар Тухбатуллиннинг онаси Холида Избастинова яшайдиган квартирани тошбўрон қилган ва ойналарни синдирган. Бу вақтда квартирадаги телефон ўчириб қўйилган.

“Бу ҳужум тасодифий воқеа эмас. Бу воқеа ҳукумат фаолларни қаттиқ назоратга олган бир вақтда содир этиди. Ҳукумат Тухбатуллинга таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлмагани учун ҳам, уни қўрқитишнинг бошқа йўлларини изламоқда”, - деб билдирди HRWнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича раҳбари ўринбосари Рэйчел Денбер.

Тухбатуллин “Инсон ҳуқуқлари бўйича туркман ташаббуси" такшилотининг раҳбаридир.

XS
SM
MD
LG