Линклар

Тожикистонда гейлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилот фаолиятини тўхтатди


Иллюстратив сурат.

Тожикистоннинг Сўғд вилоятида гейлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш билан шуғулланган Роҳи Зиндаги нодавлат ташкилоти ўз фаолиятини тўхтатди.

Ташкилот раҳбари Альбина Ишкватованинг Озодлик радиосига билдиришича, бунга ташкилот мунтазам равишда ҳукумат босимига учраб келгани сабаб бўлган.

Унга кўра, ҳукумат ташкилотни ёпиш учун барча маъмурий ресурсларни ишга солган, жумладан, мунтазам текширувлар ишлаш учун ҳалақит берган.

Июнь ойида Тожикистон ҳукумати аксилкоррупция қонунчилиги доирасида барча сиёсий партиялар, халқаро ва нодавлат ташкилотлар ўз молиявий амалиётлари тўғрисида ҳисобот бериши шарт эканини эълон қилган.

Ҳуқуқ фаоллари қонунчиликка киритилган бу ўзгартиш инсон ҳуқуқларини чеклаш ва репрессияларни оқлаш мақсадида қабул қилинган деб танқид қилиб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG