Линклар

Россияда октябрь тўнтаришининг 100 йиллиги нишонланмоқда


Октябрь тўнтариши 100 йиллигига бағишланган тадбирлар Россиянинг турли шаҳарларида бўлиб ўтди.

1917 йилнинг 6-8 ноябрь кунлари Россия империясининг ўшандаги пойтахти Петроградда рўй берган қуролли тўнтариш оқибатида меньшевикларнинг муваққат ҳукумати ағдарилиб¸ ҳокимиятга большевиклар келган эди.

Мазкур сана муносабати билан 7 ноябрь куни Москва марказида сўлчиларнинг бирлашган намойиши бўлиб ўтди. Россия коммунистлари ва "Левый фронт" ташкиллаштирган бу намойиш қатнашчилари "Яшасин социалистик революция!» «Биз советлар мамлакати билан фахрланамиз!» деган шиорлар билан чиқди.

Айни пайтда¸"Яблоко" партияси фаоллари большевикларга қарши курашган юнкерлар хотираси Бош штаби биноси олдига гулчамбар қўйди.

Октябрь тўнтариши 100 йиллигига бағишлаб бугун Москва марказидаги Қизил майдонда марш ўтказилади¸ унда 5000 одам қатнашиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG