Линклар

Ўтган ҳафта мамлакат аҳолиси ўртасида оммалашиб бораëтган WhatsApp ва Telegram тармоқларини вақтинча ëпиб қўйишга қарор қилган Кобул ҳукумати¸ бу мессенжерларни бутунлай тўсиш фикридан қайтганини билдирди.

Бу ҳақдаги хабарларда¸ қарорнинг Афғонистон президенти Ашраф Ғани даражасида қабул қилингани айтилади.

Афғон ҳукуматининг WhatsApp ва Telegramнинг толиблар ва экстремистик гуруҳлар ичида оммалашгани асосида улар фаолиятини тўсиш қарори халқаро майдонда жиддий эътирозларга сабаб бўлди¸ ҳуқуқ фаоллари бу қарорни сўз эркинлигига қарши ҳаракат сифатида танқид қилдилар.

XS
SM
MD
LG