Линклар

Омурбек Текебаев жиноий ишига оид ҳужжатларнинг ўғирлангани айтилмоқда


Қамоққа ҳукм этилган қирғиз мухолифати лидерларидан бири Ўмурбек Текебаев

Қамоққа ҳукм этилган қирғиз мухолифати лидерларидан бири Ўмурбек Текебаев жиноий ишига оид ҳужжатлар унинг адвокатининг Бишкекдаги уйидан ўғирлаб кетилган.

Бу ҳақда Текебаевнинг адвокати Канат Ҳасановнинг ўзи баëнот берди.

Бу баëнот Текебаевнинг “Ата Мекен” партияси раисдоши ва мамлакат собиқ Бош прокурори Аида Салянованинг укаси ўз уйида отиб кетилгани эртасига қилинди.

Ҳасановнинг айтишича¸ номаълум кимса 7 ноябрь тонгги соат 4 ларда ошхона деразаси орқали уйига кириб¸ ҳужжатларни ўғирлаб кетган – бу пайтда адвокат ва унинг оиласи иккинчи қаватда ухлаëтган бўлган.

“Пастда кимдир борлигини пайқаб¸ тушишимиз билан¸ ўғрилар қочиб кетди. Улар фақат Текебаевга оид ҳужжатлар папкаси ва менинг сувенир тўппончамни ўғирлаб кетишган”¸ деди Текебаев адвокати Ҳасанов.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги воқеанинг ҳозирда ўрганилаëтгани¸ аммо тергов амалиëтлари бошланмаганини билдирди.

Катта миқдордаги коррупцияда айбланган Текебаев 8 йиллик қамоққа ҳукм этилган. У ва тарафдорлари бу ишнинг 15 октябрь куни ўтказилган президент сайловларида қатнашишига йўл бермаслик учун уюштирилганини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG