Линклар

АҚШ президенти Сеулда Шимолий Корея таҳдидига биргаликда жавоб берилишини таъкидлади


АҚШ президенти Сеулда.

АҚШ президенти Дональд Трамп 7 ноябрь куни Сеулда Жанубий Корея президенти Мун Жей-ин билан ўтказилган матбуот анжуманида Шимолий Корея ядровий дастурини яна бир бор “жаҳон учун таҳдид”, деб баҳолади.

-Биз Шимолий Кореянинг барчамиз биргаликда қурган нарсаларга таҳдид солишига қараб тура олмаймиз. Биз биргаликда қурганларимиздан жуда-жуда фахрланамиз¸ деди Оқ уй раҳбари.

Шимолий Корея жорий йил ичида ўтказган қатор ядровий синовларга тўхталган Трамп¸ Пхеньян ва унинг раҳбари солаëтган таҳдидга ҳам биргаликда жавоб қайтарилишини таъкидлади.

6 ноябрь куни Токиода Япония Бош вазири билан учрашувдан кейин ҳам айни масалада гапирган АҚШ президенти¸ Шимолий Кореянинг таҳдидли ҳаракатларига “стартегик сабр қилиш даври аллақачон якунлангани”ни таъкидлади.

Осиё бўйлаб 12 кунлик сафарини 5 ноябрда Япониядан бошлаган Трампнинг мазкур сафар доирасида Жанубий Кореядан сўнг Хитой, Вьетнам ва Филиппинга бориши белгиланган.

XS
SM
MD
LG