Линклар

НАТО Афғонистондаги ҳарбийлари сонини 3 мингга кўпайтирмоқчи


НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг.

НАТОга аъзо давлатлар 9 ноябрда Афғонистондаги ҳарбийлар сонинин уч минг кишига кўпайтириш масаласида келишиб олади. Бу ҳақда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг 7 ноябрь куни маълум қилди.

Брюсселдаги матбуот анжуманида НАТО Бош котиби Афғонистонга жўнатиладиган ҳарбийлар жанговар амалиётларда бевосита иштирок этмаслигини, уларнинг асосий вазифаси афғон ҳарбийларини машқлантириш ва ўқитиш бўлишини айтди.

Афғонистонга қўшимча тарзда жўнатиладиган 3 минг аскардан 1,5 мингги АҚШ, қолган 50 фоизи эса НАТОга аъзо 29 давлат ҳарбийларидан иборат бўлади.

Столтенбергга кўра, 8 ноябрда Брюсселда бошланадиган ва 2 кун давом этадиган НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғинида якуний қарор қабул қилинади.

2014 йилда АҚШ етакчилигидаги аксилтеррор коалиция Афғонистондан қўшинларнинг асосий қисмини олиб чиқиб кетган эди. Айни пайтда Афғонистонда АҚШнинг 8000, НАТОнинг 5000 ҳарбийси бор.

XS
SM
MD
LG