Линклар

Саудия "Ҳезболлаҳ" баёнотини "ёлғон билдирув" деб баҳолади


Ливан собиқ бош вазири Саад Ҳаририй.

Саудия Арабистонининг Форс кўрфази бўйича вазири Тамер ал Сабхон “Ҳезболлаҳ” гуруҳининг Ар Риёд Ливан бош вазири Саад Ҳаририйни истеъфога чиқишга мажбурлагани тўғрисидаги баёнотини "Ливан халқининг фикрини чалғитиш учун ўйлаб топилган ёлғон билдирув", деб атади.

-Саад Ҳаририй жаноблари Саудия Арабистонига келганида минтақа ва Ливандаги вазият, Иблис папртияси “Ҳезболлаҳ”нинг эҳтимолий ҳужумига Саудия қайтариши мумкин бўлган жавоб ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлди. Унга вазиятнинг барча тафсилотлари тушунтирилди, шунингдек, бу вазият Ливандан туриб “Ҳезболлаҳ” Саудия Арабистонига уруш очди, деб ҳисобланиши мумкинлиги тўғрисида ҳам маълумот берилди, -деди Тамер ал Сабхон.

Ливандаги энг нуфузли суний сиёсатчи Ҳаририй 4 ноябрда Саудияга расмий сафар билан борган пайтда истеъфо берганини билдирган эди.

5 ноябрь куни “Ҳезболлаҳ” ҳаракати раҳбари Ҳасан Насрулло Саудия Арабистонини Ҳаририйни истеъфога чиқариш учун босим кўрсатганликда айблади.

Сиёсатчилар ва экспертлар Ҳаририй истеъфосидан сўнг суннийлар бошқарувидаги Саудия ва шиалар бошқарувидаги Эрон ўртасида минтақа учун кескин рақобат ортидан Ливан зиддиятлар марказида қолиши мумкин, деб хавотир билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG