Линклар

Қозоғистонда собиқ иқтисодиёт вазири устидан суд бошланди


Қозоғистон собиқ иқтисодиёт вазири Қуандиқ Бишимбаев.

Қозоғистонда собиқ иқтисодиёт вазири Қуандиқ Бишимбаев ва у билан бирга коррпупцияда айбланиб қўлга олинган яна 22 одамга нисбатан суд жараёни бошланди.

7 ноябрда бошланган жараёнда 37 ёшли Бишимбаев ўзига билдирилган айбловларни тан олмади.У ва унинг шериклари порахўрликда ҳамда давлатга катта миқдорда молиявий зиён етказганликда айбланмоқда.

Бишимбаев билан бирга қора курсида ўтирганларнинг айримлари ўзларига билдирилган айбловларни тан олди ҳамда прокурорлар билан ҳамкорлик қилишга рози бўлди.

Бишимбаев жорий йилнинг бошида Коррупцияга қарши кураш қўмитаси томонидан қўлга олинган эди. У 2016 йилда иқтисодиёт вазири лавозимига тайинланган ва бу лавозимда 7 ой ишлади.

Қозоғистонда сўнгги бир йилда бир қатор олий лавозимдаги амалдор коррупцияда айбланиб қамалган эди.

XS
SM
MD
LG