Линклар

Эстония Бош прокуратураси мамлакат ҳудудида Россия жосуси қўлга олинганини маълум қилди.

7 ноябрь куни билдирилган расмий маълумотда айтилишича, Россия ватандоши бўлган шахс компьютер билан боғлиқ жингоятлаврни содир этганликда айбаланмоқда.

Хабарда айтилишича, Эстония ҳукумати компьютерлари киберҳужумлар учун асосий мўлжал бўлган. "Россия жосусининг ўтган ҳафтада қўлга олиниши ортидан катта миқдорда келтирилиши мумкин бўлган зарарнинг олди олинди", дейилади маълумотда.

Эстон прокуратурасининг билдириишча, қўлга олинган шахс Россия Федерал хавфсизлик бюросининг ходими бўлган. Унга нисбатан айблов Таллин судида 6 ноябрь куни билдирилган.

2015-2016 йиллларда Эстонияда Россия жосуси сифатида айбланиб уч киши қамалган эди.

Жорий йил май ойида эса Эстония ҳукумати икки рус дипломатини ножоиз ишларда айблаб, мамлакатдан чиқариб юборган.

XS
SM
MD
LG