Линклар

Москвада коммунистлар давлат тўнтаришининг юз йиллигини тантанали нишонладилар


Москвада коммунистлар намойиши.

Москвада минглаб коммунистлар ва уларнинг тарафдорлари 7 ноябрь куни шўролар Октябрь революцияси деб атаган давлат тўнтаришининг 100 йиллигини нишонлади.

Россия коммунистлар партияси раҳбари Геннадий Зюганов тадбирга 80 мамлакатдаги 120 партиядан вакиллар келганини билдирди.

-Ленин янги дунёни таклиф этибгина қолмай, балки уни кашф этди. Совет давлати ҳар қандай тарихий чақириққа жавоб қайтара олди, -деди Зюганов ўз нутқида.

Қўлларига қизил байроқ, Ленин ва Сталин суратларини кўтарган намойишчилар Москванинг асосий кўчалари бўйлаб Давлат думасигача юриш қилдилар.

Россия ҳукумати расман бу санани нишонлашдан тийилди.

1917 йилнинг 7 ноябрида Россия империясининг ўша пайтдаги пойтахти Петроградда Ленин раҳбарлигида амалга оширилганқуролли тўнтариш оқибатида меньшевикларнинг муваққат ҳукумати ағдарилиб¸ ҳокимиятга большевиклар келган эди.

XS
SM
MD
LG