Линклар

Ўзбекистонликнинг ҳужуми ортидан АҚШда автоҳужумнинг олдини олишга қаратилган қонун қабул қилиниши мумкин


АҚШ Конгресси Сенати аъзоси, республикачи Билл Кэссиди юқори палата муҳокамасига автомобиль ёрдамида террорчилар ҳужумларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини тақдим этди.

Бу ҳақда хабар қилган Известия.ру га кўра, Кэссиди ишлаб чиққан қонун лойиҳасига биноан АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги Конгрессга автомобиль транспорти ёрдамида ҳужумларнинг олдини олиш юзасидан кўриладиган чора-тадбирлар акс этган ҳисобот тақдим этади.

31 октябрь, сешанба куни Нью-Йорк шаҳрининг Манхэттен мавзеида юк машинасини бошқарган шахс одамларни қасддан уриб юбориши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳатланди.

Юк машинасини 29 ёшли Сайфулло Соипов бошқаргани, у ҳибсга олингани хабар қилинди. Маълумотларга кўра, у бир неча йил муқаддам АҚШга Ўзбекистондан келган ва аввалига Флоридада, сўнг Нью-Жерси штатининг Патерсон шаҳрида истиқомат қилган. Айни шу шаҳарда юк машинасини ижарага олиб терактни уюштирган.

XS
SM
MD
LG