Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:04

Россия қаршилиги туфайли Суриядаги кимёвий ҳужумлар тергови келажаги номаълум бўлиб қолмоқда


АҚШ - Россиянинг БМТдаги вакили ўринбосари Владимир Сафронков.
АҚШ - Россиянинг БМТдаги вакили ўринбосари Владимир Сафронков.

7 ноябрь куни Россия Сурияда кимёвий қуроллар ёрдамида амалга оширилган ҳужумларни тергов қилиш вазифаси юкланган БМТ гуруҳи ҳисоботини тан олмаслигини билдирди.

Шу сабабли кейинги ҳафтада ваколати тугайдган “Қўшма тергов механизми” гуруҳи келажаги номаълум бўлиб қолмоқда.

24 октябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгашида Россия гуруҳ ваколати тугаганидан кейин, унинг фаолиятини давом эттириш бўйича АҚШ етакчилигида тайёрланган режага қарши чиққан эди.

Россия расмийлари тергов гуруҳи мандатини фақат 6 ойга узайтириб, унинг фаолиятини ўзгартиришни истамоқда.

Ўз навбатида, АҚШ ва унинг ҳамкорлари Россия таклифини рад этиши кутилмоқда. АҚШ, Франция ҳамда Британия Суриянинг Хон Шайхун шаҳрида амалга оширилган ҳужум бўйича ҳисоботни профессионал ва бетараф деб топган.

“Қўшма тергов механизми” гуруҳи шу йил бошида таркибида сарин гази бўлган қуролни Сурия ҳукумати ишлатганини аниқлаган.

Жорий йилнинг 4 апрелида Хон Шайхун шаҳрида амалга оширилган кимёвий ҳужумда 90 дан ортиқ одам, жумладан, ёш болалар қурбон бўлган эди.

XS
SM
MD
LG