Линклар

Могерини: АҚШ ядровий масалада Эрон билан тузилган келишувдан воз кечмайди


Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили.

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могеринининг билдиришича, Вашингтон 2015 йилда дунёнинг қудратли давлатлари ва Эрон ўртасида эришилган ядровий келишувдан воз кечмаслиги мумкин.

7 ноябрь куни Могерини Конгресс кўриб чиқиши керак қонун шартлари келишувга зид эканлиги ёки йўқлигини айтишдан бош тортди.

Аммо у АҚШ келишувдан юз ўгириш нияти эмаслигини таъкидлади.

Ўтган ойда президент Дональд Трамп Эрон келишув “руҳини” бузаётганини таъкидлаб, уни ратификация қилишдан бош тортан эди.

Президент Конгрессни Теҳронга қўшимча босим ўтказиш учун келишув бўйича АҚШ қонунини ўзгартиришга чақириб, ўз мақсадига эришмаса, АҚШ келишувдан чиқишини айтиб, таҳдид солиб келади.

Европа Иттифоқи ва келишувни имзолаган бошқа тарафлар – Россия, Британия, Хитой, Франция ва Германия Трампни келишувдан воз кечмасликка чорлаб келади.

XS
SM
MD
LG