Линклар

Валюта сиёсатини тўла либераллаштириш учун бир йил муддат кераклиги айтилди


Валюта сиёсатини либераллаштириш режасини тўлиқ амалга ошириш бир йилга яқин муддатни талаб қилади. Бу ҳақда Марказий банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметовга таянган ҳолда Газета уз нашри 8 ноябрда хабар берди.

“Либерализацияга тайёргарлик кўриш жараёни деярли бир йил давом этди. Мазкур режани тўлиқ бажариш учун ҳам шунча вақт талаб қилинади”, деб билдирган Тимур Ишметов.

Хабарда айтилишича, Марказий банк валюта сиёсати либерализацияси масаласида халқаро ишбилармон доираларнинг фикрини диққат билан ўрганмоқда ва бу тизмни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўрмоқда.

Бу соҳадаги барча ўзгаришлар валюта сиёсати тўғрисидаги янги қонунда акс эттирилади.

2 сентябрь куни президент имзолаган ПФ-5177-сонли фармонда, шу йилнинг 5 сентябридан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар хорижий валютани тижорат банкларида чекланмаган миқдорда сотиш ва сотиб олиши мумкинлиги қайд этилган эди.

XS
SM
MD
LG