Линклар

Испания суди Каталония мустақиллик декларациясини бекор қилди


Каталониядаги намойиш.

Испания Конституциявий суди 8 ноябрда Каталония мустақиллиги тўғрисидаги декларацияни ноқонуний деб топди. Декларация Каталония парламенти томонидан 27 октябрда қабул қилинган эди.

Исмания Олий суди 31 октябрда мустақиллик декларациясининг қонунийлиги масаласини ўргана бошлаган эди.

8 ноябрь куни Каталонияда мухториятнинг ҳокимиятдан четлатилган президенти Карлес Пучдемоннинг қамоққа олиниши учун ордер берилганига норозилик сифатида умумхалқ иш ташлаши бўлиб ўтди. Норозилар автомобил ва темир йўлларни тўсиб қўйдилар.

Пучдемон ва унинг сафдошлари Каталония мухториятида 1 октябрда ўтган мустақиллик референдуми ортидан исён кўтарганликда айбланмоқда. Пучдемон Испания ҳукумати Каталония мухториятни бевосита ўз бошқарувига олгани ортидан ҳокимиятдан четлатилган ва Бельгияга кетган эди.

XS
SM
MD
LG