Линклар

Трамп Осиё сафари доирасида Хитойга келди


Трамп Бейжиндаги Тақиқланган шаҳарда шоу томоша қилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп Осиё сафари доирасида Хитойга ташриф буюрди. Хитойдаги музокараларда асосан савдо ва Шимолий Кореянинг ядровий амбициялари масаласи устунлик қилмоқда.

Дональд Трамп 8 ноябрда Жанубий Кореядан Хитойга жўнаб кетар экан Хитой ва Россияни Шимолий Кореяга босим кўрсатишга чақирган эди:

-Биз барча мамлакатларни, жумладан, Хитой ва Россияни БМТнинг хавфсизлик бўйича резолюциясига тўла амал қилишга, Шимолий Корея режими билан дипломатик алоқаларни сусайтиришга ҳамда савдо, технология соҳасидаги барча алоқаларни узишга чақирамиз, -деди Трамп.

Президент 8 ноябрь куни Жанубий Корея парламенти олдида қилган чиқишида Пхеньян тайёрлаётган ядровий қуроллар Шимолий Кореяни хавфли аҳволга солаётганини ҳам таъкидлаган эди.

Хабарларда айтилишича, Хитой ҳукумати президент Трамп ва унинг рафиқаси Меланияга пойтахтдаги Тақиқланган шаҳарга киришга ва саёҳат қилишга рухсат берган. Саёҳат давомида уларга Хитой раҳбари Си Цзинпин ва унинг рафиқаси Пэн Лиюань ҳамроҳлик қилди.

Музокаралар давомида Хитой ва АҚШ ўртасида умумий миқдори 9 миллиард долларга тенг бўлган 19та шартнома имзолангани билдирилди.

АҚШ президенти 5 ноябрда Осиё бўйлаб 12 кунлик сафарини бошлаган. Ҳозиргача Трамп Япония, Жанубий Корея ва Хитойга ташриф буюрди. Бунинг ортидан Трампнинг мазкур сафар доирасида Вьетнам ва Филиппинга бориши белгиланган.

XS
SM
MD
LG