Линклар

НАТО "совуқ уруш" тугаганидан бери биринчи марта қўмондонлар таркибини кўпайтирмоқда


НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг.

НАТОга аъзо давлатлар мудофааа вазирлари "Россия томонидан таҳдид эҳтимоли кучайиб бораётган шароитда" Атлантика ва Европадаги қўшинлар ҳозирлигини яхшироқ таъминлаш мақсадида яна иккита ҳарбий штаб ташкил этиш режасини тасдиқладилар.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг 8 ноябрь куни янги штаблар ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиб, 2018 йилгача аъзо давлатлар мудофаа вазирларига тақдим этишини билдирди.

НАТО “совуқ уруш” якунланганидан бери биринчи марта қўмондонлик таркибини кўпайтирмоқда. “Совуқ уруш” пайтида 22 мингта қўмондон ва 33та команда бўлган. Кейин қўмондонлар сони 7 мингтага, командалар сони 7тага қисқартирилган эди.

Столтенберг НАТОда киберҳужумларга қарши тузилма ҳам ташкил этилишини билдирди:

Биз ерда,денгизда, ҳавода бўлгани каби замонавий таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда киберсоҳада ҳам самарали фаолият юритишимиз лозим. Бугун, 8 ноябрь куни НАТО мудофаа вазирлари янги тузилма-Киберсервислар марказини ташкил этиш тўғрисида келишиб олдилар, -деди Столтенберг.

НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг икки кунлик кенгаши Брюсселда 8 ноябрда бошланган. 9 ноябрь куни вазирлар Афғонистонда НАТО ҳарбийлари сонини 3 минг нафарга кўпайтириш масаласини муҳокама қилади.

XS
SM
MD
LG