Линклар

NASA ва Uber учадиган такси хизматини йўлга қўймоқчи


Учадиган такси хизмати Дубайда ҳам йўлга қўйилмоқда.

Америка коинот агентлиги NASA ҳамда Uber такси хизмати учадиган такси хизматини жорий этиш юзасидан ҳамкорлик шартномасини имзолади. Учадиган такси хизмати Uber Elevate деб номланиши режалаштирилмоқда.

NASA Uber Elevate аппаратларини назорат қилиш ва кузатиш, уларни аэропортларга ҳалақит бермаган ҳолда шаҳар шароитида бошқаришни ўз зиммасига олмоқда.

Uber учадиган такси хизматини мустақил равишда эмас, балки авиатехника ишлаб чиқарувчи ширкатлардан бири билан ҳамкорликда яратмоқчи. Бундан ташқари Uber учдиган такси учун инфратузилма яратади.

Uber Elevate хизматини тест синовидан ўтказиш 2020 йилда бошланади.

Лос Анжелесда 2028 йилда ўтадиган Олимпиада ўйинлари пайтида учадиган такси хизмати иш бошлаши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG