Линклар

Афғонистондаги НАТО қўшинлари сонининг ошиши кутилмоқда


НАТО вазирларининг 9 ноябрь кунги мажлиси.

НАТОга аъзо давлат Мудофаа вазирларининг Брюсселда ўтаëтган икки кунлик йиғинида Афғонистондаги НАТО қўшинлари сонини ҳозирги 13 мингдан 16 мингга чиқаришга оид қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

Кобул ҳукуматининг Толибонга қарши курашини қўлловчи НАТО кучлари сафига юбориладиган янги қўшин¸ айтилишича¸ жанговар ҳаракатларда бевосита иштирок этмайди.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг таъкидича¸ трейнинг¸ маслаҳат ва ëрдам миссияси таркибига кирувчи қўшимча қўшиннинг ярми АҚШ ҳарбийларидан иборат бўлади.

Август ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистонга оид янги ҳарбий стратегияни эълон қилган эди. АҚШ Мудофаа вазири сентябрь ойида Афғонистонга қўшимча 3000 нафар аскар жойлаштирилишини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG