Линклар

Самарқандда 10 ноябрда Марказий Осиёга бағишланган халқаро анжуман ўз ишини бошлайди


Самарқандда 10 ноябрь куни БМТ шафелигида Марказий Осиё хавфсизлиги ва барқарор тараққиётига бағишланган халқаро анжуман бошланади.

“Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” деб номланувчи мазкур анжуманда иштирок этиш учун 9 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонга хориж давлатларидан вакиллар кела бошлади.

Анжуманда 500 одам, жумладан, минтақа давлатлари ташқи ишлар вазирлари, МДҲ, Европа, Осиё ва Америкадан ҳукумат делегациялари, 10дан ортиқ халқаро ташкилотлар вакиллари, юздан ортиқ халқаро экспертлар ва журналистлар иштирок этади.

Анжуманда БМТ Бош котиби ўринбосари Мирослав Енча, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар мутасаддиси Федерика Могерини, ЕХҲТ бош котиби Томас Греминер, АҚШ президенти ёрдамчисининг ўринбосари, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича директори Лиза Кёртис ва бошқаларнинг нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Анжуман 11 ноябрь куни якунланади.

XS
SM
MD
LG