Линклар

Франция президенти аввалдан эълон қилинмаган ташриф билан Саудияга борди


Франция президенти Эммануэль Макрон.

Франция президенти Эммануэль Макрон Ар Риёд ва унинг минтақадаги рақобатчиси Теҳрон ўртасидаги муносабатлар кескинлашган бир пайтда 9 ноябрь куни Саудия Арабистонига аввал эълон қилинмаган ташриф билан келди.

Бирлашган Араб Амирликларига қилган ташрифи чоғида Макрон Ливан ва Ямандаги вазиятни муҳокама қилиш учун Саудияга бориш ниятини айтган эди.

Сунийлар бошқарувидаги Саудия ва шиалар бошқарувидаги Эрон Ливан ҳамда Ямандаги низоларда баррикаданинг икки томонида бир-бирига қарши турмоқда.

Ливан бош вазири Саад Ҳаририй 4 ноябрда Саудия Арабистонига борганида Эронни “Ҳезболлаҳ” жанггари гуруҳини қўллаётганликда айблаб истеъфо берган эди. “Ҳезболлаҳ” гуруҳи эса Саудияни Ҳаририйга истеъфога чиқиши учун босим кўрсатганликда айблаган.

Саудияга боришдан олдин 8 ноябрда Макрон Бирлашган Араб Амирликларида Лувр Абу-Даби музейининг очилишида иштирок этди.

-Бизниниг динларимиз, бизнинг цивилизацияларимиз бир бири билан ўзаро боғлиқ. Ислом бошқа маданиятларни вайрон этиш эвазига қурилган деган тушунчани дунёнинг исталган бурчагида бизнинг онгимизга тиқиштиришга ҳаракат қилаётганлар эса ёлғончилар ва хоинлардир, -деди Макрон музейнинг очилиш маросимида.

XS
SM
MD
LG