Линклар

НАТО Россиянинг ядровий қуролларни йўқ қилиш бўйича мажбуриятларини муҳокама қилди


АҚШ мудофаа вазири Жим Мэттис НАТО йиғилишида.

АҚШ мудофаа вазири Жим Мэттис НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари 9 ноябрь куни Брюсселда Россия томонидан қуролларни назорат қилиш бўйича асосий шартнома қандай бажарилаётганини муҳокама қилганларини билдирди.

-Муҳокамада Россия Федерацияси томонидан оралиқ ядровий қуроллар тўғрисидаги шартномани бажаришдаги камчиликлар ҳамда Россияни мазкур шартнома талабларини бажаришга қайтариш борасида кўриладиган коллектив чора-тадбирлар кўриб чиқилди, -деди Мэттис.

Ядровий қуролларни йўқ қилиш бўйича шартнома 1987 йилда имзоланган эди. Мазкур шартнома доирасида АҚШ Европадаги кўплаб қитъалараро ва баллистик ракеталарни йўқ қилган.

АҚШ Давлат департаменти мазкур шартноманинг бажарилиши тўғрисидаги йиллик ҳисоботларида 4 йилдан бери Россия шартномани бузган ҳолда янги баллистик ракетани ишлаб чиқарганини таъкидлаб келади.

Москва Вашингтоннинг бу айбловини инкор этиб келмоқда ҳамда АҚШ томонидан Руминия ва Польшага ракетадан ҳимоя тизмиларининг ўрнатилиши ортидан Вашингтон шартнома шартларини бузганини билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG