Линклар

ЕИ Қирғизистон билан янги шартнома тузиш бўйича музокараларга тайёр


Европа Иттифоқи ташқи ишлар мутасаддиси Федерика Могерини.

Европа Иттифоқи ташқи ишлар мутасаддиси Федерика Могерини 9 ноябрь куни Бишкекда ҳукумат раҳбарлари билан учрашувда Европа Иттифоқи Қирғизистон билан ҳамкорлик тўғрисидаги янги шартномани имзолаш юзасидан музокараларга тайёр эканини билдирди.

Могерини Қирғизистоннинг сайланган президенти Сўўрўнбай Жээнбеков, ваколати декабрь ойида якунланадиган амалдаги президент Алмазбек Атамбаев ва бош вазир Сапар Исақов билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувлар пайтида Могерини “Европа Иттифоқи Қирғизистонда сайлов тизими, қонун устиворлиги ва одил судлов соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда сўзсиз давом этади”, деб билдирди.

Бир ой аввал Европа Иттифоқи ташкилотга аъзо 28 давлат ўртасида Қирғизистон билан “ҳар томонлама мукаммалаштирилган” янги ҳамкорлик шартномасини имзолаш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Бундан аввалги ҳамкорлик келишими 1999 йилда имзоланган.

10 ноябрь куни Могерини Самарқандда Марказий Осиё хавфсизлиги юзасидан ўтаётган халқаро анжуманда иштирок этади.

XS
SM
MD
LG