Линклар

Саудияда коррупцияда айбланиб 200 одам қўлга олинди


Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон коррупцияга қарши курашишини билдирган.

Саудия Арабистонида коррупцияда айбланиб 200 одам қўлга олинди, улардан 7 нафари терговдан сўнг айблов билдирилмасдан қўйиб юборилди.

Бу ҳақда 9 ноябрь куни Саудия Арабистони бош прокуратураси маълум қилди. Хабарда таъкидланишича, коррупциявий схемалар оқибатида бир неча ўн йил ичида мамлакатга 100 миллиард доллар миқдорида зиён етказилган.

Бош прокуратурага кўра, коррупция юзасидан очилган жиноят иши бўйича тергов уч йилдан бери давом этмоқда.

Саудия Арабистонида коррупция билан боғлиқ ишга алоқадорликда гумонланиб бир ярим мингдан кўпроқ банк ҳисоблари музлатилди.

5 ноябрь куни 11 шаҳзода, 4 вазир ва ўнлаб собиқ вазирлар коррупцияга қарши кураш қўмитаси томонидан ҳибсга олингани хабар қилинган. Мазкур қўмита яқинда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад томонидан ташкил этилган эди.

XS
SM
MD
LG