Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:01

Россияда кўп қаватли бино қулаши туфайли 6 киши нобуд бўлди


Россия. Ижевск шаҳрида кўп қаватли бино қулаши туфайли 6  одам, жумладан, 2 ёш бола ҳалок бўлди, 3 одам жароҳат олди. 2017, 9 ноябрь.
Россия. Ижевск шаҳрида кўп қаватли бино қулаши туфайли 6  одам, жумладан, 2 ёш бола ҳалок бўлди, 3 одам жароҳат олди. 2017, 9 ноябрь.

Россиянинг Ижевск шаҳрида кўп қаватли бино қулаши туфайли 6 одам, жумладан, 2 ёш бола ҳалок бўлди, 3 одам жароҳат олди.

Расмийлар 10 ноябрь куни 6- қурбон жасади топилганини, яна 2 одам бедарак йўқолганини билдирди.

Тўққиз қаватли иморатнинг бир қисми 9 ноябрь куни кучли портлаш ортидан қулаб тушган. Расмийларнинг айтишича, портлашга табиий газининг сизиши сабаб бўлган.

Умумий ҳисобда 32 квартира барбод бўлган.

Маҳаллий аҳоли Озодлик билан суҳбатда иморат 30 йил аввал қурилганини айтди.

Расмийлар ушбу ҳолат бўйича тергов бошлаб юборган.

Удмуртия вилояти пойтахти бўлмиш Ижевск шаҳри маҳшур “АК-47” автомати ишлаб чиқариладиган шаҳар ўлароқ танилган.

XS
SM
MD
LG