Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:10

Трамп ва Путин Сирия бўйича қўшма баёнот имзолади


Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трамп Ислом давлати террорчилик гуруҳи устидан тўла ғалаба қозонгунча биргаликдаги ҳаракатларини давом эттиришлари ҳақида келишиб олдилар. Бу ҳақда АҚШ ва Россия президентларининг қўшма баёнотида айтилади. Бу келишув Вьетнамда ўтаётган Осиё-Тинч океани мамлакатлари ҳамкорлиги саммитида имзоланди.

Икки президент ҳам Сирия мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига тарафдор эканлигини билдирган. Путин ва Трамп Сириядаги зиддиятни ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмаслигини, барча муаммоли масалалар Женевадаги сўзлашувлар ва БМТнинг резолюциялари доирасида ечим топиши ҳақида гапирган.

XS
SM
MD
LG