Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:18

Тошкент вилоятида янги гидроэлектростанция қурилажаги хабар қилинди


Иллютратив сурат
Иллютратив сурат

Ўзбекистон Марказий Осиёда энг йирик гидроиншоотлардан бири бўлмиш Пском ГЭСи қуриш мақсадида лойиҳа-тадқиқот ишларига киришди.

Маҳаллий ОАВнинг хабар қилишича, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Пском дарёсига қуриладиган янги гидроэлектростанция Ўзбекистонда Чорвоқ ГЭСидан кейин иккинчи ўринда туради ва минтақадаги энг йирик ГЭСлардан бирига айланади. Унинг қуввати 400 МВт га тенг бўлиб, бир йилда ўртача 900 миллион киловатт/соат электроэнергия ишлаб чиқаради. Қиёслаш учун Тожикистонда қурилаётган Роғун ГЭСининг лойиҳа қуввати 3600 МВт.

Мутахассисларнинг фикрича, лойиҳанинг умумий қиймати 800 миллион доллардан ошиб кетади. Лойиҳанинг катта қисмига Ўзбекистоннинг ўзи сармоя киритади. Бундан ташқари Хитойнинг Эксимбанки томонидан 240 миллион долларга яқин кредит маблағларни жалб қилиш режалаштирилмоқда.

«Янги станция нафақат Тошкент вилоятини электроэнергия билан таъминлайди ва барча тизимдаги оғирлик юкларни ечади, балки республика учун сув хўжалик аҳамиятига ҳам эгадир. Жумладан, иншоот аграр соҳани сув билан таъминлашни кафолатлайди», – деган «Ўзбекгидроэнерго» вакили.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 430 дан ортиқ дарё бор. Ҳар йили республикада 60 миллиард киловатт/соат электроэнергияси ишлаб чиқарилади, шундан 6,5 миллиарддан ортиғи ГЭСлар ҳиссасига тўғри келади.

XS
SM
MD
LG