Линклар

Эрон президентининг Ўзбекистон сафарига ҳозирлик бошланди


Эрон президенти Ҳасан Руҳоний

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосимийнинг маҳаллий матбуотга айтишича¸ мамлакат дипломатик идораси раҳбарининг яқинда Ўзбекистонга қилган сафари муваффақиятли бўлган.

Самарқанддаги минтақавий хавфсизликка бағишланган халқаро конференцияда қатнашиш учун ўтган ҳафта сўнггида Ўзбекистонга борган Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф¸ сафар давомида Ўзбекистон президенти Шавакт Мирзиëев ва ўз ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан учрашди.

Қосимийнинг таъкидлашича¸ иккала ҳукумат расмийлари Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг Ўзбекистонга сафарини ҳозирлаш мақсадида ўзаро делегациялар сафарини уюштириш ҳақида келишиб олган. Бундай сафар давомида икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор келишувларнинг имзоланиши режаланмоқда.

Ўз баëнотида Эрон расмийси¸ Ўзбекистон билан муносабатларда янги давр бошланганини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG