Линклар

Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари 2014 йилда Украинага қарашли Қрим ярим оролининг Россия томонидан аннексия қилиниши ортидан оролнинг туб аҳолиси татарларга нисбатан тазйиқ кучайганини билдирди.

14 ноябрь куни эълон қилинган махсус ҳисоботида бош қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган ташкилот Россия ҳукумат тизимларининг Қрим татарлари жамоаси аъзолари¸ улар тарафдорлари¸ хусусан¸ журналист¸ блоггер ва фаолларга нисбатан қўрқитиш¸ таҳдид¸ улар уйларини қонунсиз тинтув қилиш¸ жисмоний ва руҳий ҳужум уюштиргани¸ уларнинг бедарак йўқолишига замин туғдиргани айтилади.

Россиянинг Қримдаги ҳаракатларини танқид қилган матбуот ва ташкилотлар¸ хусусан¸ Қрим татарларининг ўз-ўзини бошқариш органи бўлиб келган Мажлис фаолиятининг экстремизм ва террорчиликда айбланиб тақиқлангани ҳисоботда танқид қилинган.

Қрим татарларининг аксарияти ярим оролнинг Россия томонидан аннексия қилинишига норозилик билдирган.

Кремлнинг 2014 йил баҳоридаги бу ҳаракати Ғарб томонидан танқид қилинди ва Россияга нисбатан санкциялар жорий этилишига сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG