Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:20

Қатар амири қўшни давлатларни "инқирозга барҳам беришни истамаётганлик"да айблади


Қатар амири Тамим бин Ҳамад ал Тани.

Қатар амири Тамим бин Ҳамад ал Тани 14 ноябрь куни мамлакат пойтахти Дохада ҳукумат аъзолари олдида қилган чиқишида қўшни давлатларни Қатар атрофидаги инқирозга барҳам беришни истамаётганликда айблади:

-Биз инқирозга барҳам бериш учун ўзаро ҳурмат ва суверенитетни сақлаган ҳолда мулоқотга тайёрмиз. Бироқ биз гувоҳ бўлаяпмизки, бизни қамал қилган давлатлар масалага ечим топилишини исташмаяпти, -деди ал Тани.

Шу йилнинг 5 июлида Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликлари Қатарни террорчиликни қўллашда айблаб¸ дипломатик алоқаларни узганини эълон қилган эди. Шундан сўнг Қатар иқтисодий қамал ҳолатида қолган.

Шу кунгача ўтказилаётган музокаралар Қатар инқирозини ҳал этишга омил ярата олмаяпти.

XS
SM
MD
LG