Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 00:03

Эронда зилзила қурбонлари сони 530 кишидан ошди


Эрондаги зилзила оқибатида вайрон бўлган уйлар.

Эрондаги зилзила оқибатида уйсиз қолган минглаб одамлар 15 ноябрга ўтган тунни ҳам совуқ бўлишига қарамай, кўчаларда ўтказишга мажбур бўлди. Уйсиз қолганлар озиқ-овқат, сув ва бошқа ҳаёт учун муҳим бўлган маҳсулотларга муҳтож экани билдирилди.

Расмийларга кўра, 12 ноябрда Кемраншоҳ вилоятида юз берган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 530 кишига етди. 8 минг киши жароҳатланди.

Эронда қурбон бўлганлар хотирасига мотам куни эълон қилинди. Мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний 14 ноябрда табиий офат юз берган ҳудудга қилган ташрифи чоғида:

-Мен барча жабрланганларни ишонтириб айтаманки, ҳукумат бу муаммони қисқа муддатда ҳал қилиш учун барча имкониятларни ишга солади, -деб айтди.

Эронда вайроналар остида қолганларни қидириш ишлари ниҳоясига етаётгани хабар қилинди. Ҳукуматнинг билдиришича, қатор қишлоқлар биратўла вайрон бўлган.

Қизил Ой жамиятининг Эрондаги ваколатхонаси зилзила оқибатида 12 мингта уй йўқ бўлганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG