Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 00:04

Афғонистонда жанггарилар билан отишмада 30 полициячи ҳалок бўлди


Қандаҳор вилоятидаги аскарлар.

Афғонистонда Толибон жанггариларининг ўнлаб блок постга ҳужум қилиши оқибатида маҳаллий хавфсизлик кучларининг камида 30 ходими ҳалок бўлди.

Қандаҳор вилоят полицияси расмийси Матнулла Ҳелол 14 ноябрь куни Толибон Мейванда ва Жари туманларидаги 15 та блок постга ҳужум қилиши оқибатида 22 полициячи ҳалок бўлгани, 15 полициячи яраланганини айтди. Отишма чоғида 45 жанггари ўлдирилган, 35 жанггари яраланган.

Навай тумианида эса жанггарилар билан отишмада 5 полициячи, Фарах вилоятида уч полициячи ва уч тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди.

Толибон ҳаракати мазкур ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG