Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:10

Москвада таблиғчиликда айбланган 69 муҳожир қўлга олинди


Россия полициячилари.

Москвада "Таблиғи жамоат" диний оқимининг 69 аъзоси қўлга олингани хабар қилинди.

Россия Федерал хавфсизлик қўмитасининг 14 ноябрда маълум қилишича, қўлга олинган гуруҳ “Марказий Осиёдан келган муҳожирлар” томонидан ташкил этилган ва бошқарилган. Қўлга олинганларнинг қайси давлат ватандоши экани ва исмлари ошкор қилинмади.

Россия суди "Таблиғи жамоат"ни экстремистик ташкилот сифатида тан олган ва мамлакат ҳудудида унинг фаолиятини тақиқлаган.

Ўтган йилнинг 19 июлида ҳам Москвада асосан ўзбек ва тожик миллатига мансуб 11 нафар муҳожир таблиғчиликда айбланиб қўлга олинган эди.

XS
SM
MD
LG