Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 09:03

Тожик мухолифатчиси ўзига қилинган ҳужумни "сиёсий буюртма", деб баҳолади


Тожикистон социал-демкоратлар партияси лидери Рахматилло Зоиров.

Тожикистонда мухолифатдаги социал-демкоратлар партияси лидери Рахматилло Зоиров ўзига нисбатан қилинган ҳужумни сиёсий буюртма деб баҳолади.

Зоировнинг 14 ноябрь куни Озод Европа-Озодлик радиосига билдиришча, у 9 ноябрь куни Душанбе кўчаларидан бирида ити билан сайр қилаётган пайтда унинг олдига бир эркак ва бир аёл келиб ҳақоратлай бошлаган. Шундан сўнг ортда турган эркак темир тўқмоқ билан унинг бошига урган.

Зоировга кўра, воқеа жойида бир неча милиция ходими бўлган. Бироқ улар ёрдамга келмаган. Унинг полицияга қилган мурожаати ҳам эътиборсиз қолдирилган.

Тожик милицияси Зоировдан ёзма равишда ариза бўлмагани учун ҳам бу воқеа юзасидан тергов-қидирув ишлари олиб борилмаётганини билдирди.

Касби бўйича юрист бўлган Зоиров Қозоғистонда ишлайди ва Тожикистонга тез-тез бориб туради. У узоқ йиллардан бери Тожикистонда иш тополмаяпти.

XS
SM
MD
LG