Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:04

Amnesty International Россиянинг чет эл ОАВларига оид қонун лойиҳасини қоралади


“Чет давлатларнинг рус тилида чиқадиган ва Россиянинг чет давлатлардан молия оладиган оммавий ахборот воситаларига “ҳорижий агент” мақомини беришга қаратилган қонуннинг қабул қилиниши Россияда сўз эркинлигини бўғиш йўлидаги навбатдаги қадам бўлади”, деб баёнот берди сешанба куни Amnesty International ташкилоти.

Чоршанба куни Давлат думаси бир овоздан иккинчи ўқишда ОАВни “хорижий агентларга” тенглаштишга имкон берувчи ўзгариришларни қабул қилди. Учинчи ўқиш бугунинг ўзида бўлиб ўтади.

Куни кеча эълон қилинган ўзгартирилган матнга кўра, хорижий мамлакат ҳудудларида рўйхатдан ўтган ёки чет элдан, жумладан хорижий иштирокчиларнинг Россия компаниялари орқали молиялаштириладиган ҳар қандай ОАВ эндиликда хорижий агент сифатида тан олиниши мумкин.

"Единая Россия" (“Ягона Россия”)фракцияси раҳбари Сергей Неверов чоршанба куни баёнот бериб, янги қонун хориж капитали иштирокида фаолият юритадиган Россиядаги ОАВга тааллуқли бўлмайди, деб таъкидлади.

Қайси ОАВ хорижий агент сифатида рўйхатдан ўтишини Россия Адлия вазирлиги ҳал қилади, дея таъкидлади Россия парламенти қуйи палатаси раисининг ўринбосари Петр Толстой.

Хорижий ОАВларни Россиядаги фаолиятини чеклашга қаратилган ўзгартишлар Москва томонидан молиялаштириладиган RT телеканали Америка расмийларининг “хорижий агент” сифатида рўйхатга олиниши борасидаги талабигарози бўлганидан кейин киритилди. Бироқ телеканал судга мурожаат қилишини ҳам таъкидлади.

АҚШ Давлат департаменти бир неча бор АҚШнинг хорижий агентлар тўғрисидаги қонуни Россиянинг шу каби қонунларидан мутлақо фарқ қилишини айтиб, матбуот эркинлигини асло чекламаслигини таъкидлаб келади.

Озод Европа/Озодлик радиоси медиакорпорацияси президенти Томас Кентнинг сўзларига қараганда, «RT телеканали АҚШда ўз дастурларини кабел телевидениеси орқали тарқатади, Озодлик радиосининг Россияда бундай имкониятлари йўқ».

XS
SM
MD
LG