Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:07

АҚШ бош прокурори Вакиллар палатаси қўмитаси олдида кўрсатма берди


АҚШ бош прокурори Жефф Сешнс.

АҚШ бош прокурори Жефф Сешнс 14 ноябрь куни Вакиллар палатасининг Россия билан боғлиқ можарони тергов қилаётган назорат қўмитаси олдида кўрсатма берди.

АҚШ Конгресси аъзолари Сешнсни президент Дональд Трамп сайлов кампанияси аъзолари Россия расмийлари билан қандай муносабатда бўлганини эслашга чорлаган.

Россиянинг аралашуви бўйича тергов Оқ уй учун катта бошоғриқ бўлмоқда. Аввалроқ Трамп сайлов кампаниясининг юқори лавозимли аъзосига расмий айблов қўйилди, президентнинг хорижий сиёсат бўйича маслаҳатчиларидан бири эса, айбига иқрор бўлди.

Сешнс жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтган Сенат эшитишларида ўтган йилги президент сайлови давомида Россиянинг АҚШдаги элчиси билан икки марта суҳбатлашганини ошкор этмагани маълум бўлган, натижада, у Россиянинг АҚШ президенти сайловига аралашганини суриштираётган махсус гуруҳ таркибидан чиқарилган эди.

Бунинг ортидан Трамп Федерал тергов бюроси етакчиси Жеймс Комини ишдан олди.

Кейинроқ Роберт Мюллер Россия билан президент Трампнинг 2016 йилги сайлов кампанияси вақтидаги гумон қилинаётган махфий тил бириктирувини тергов қилиш учун махсус прокурор этиб тайинлади.

Конгресс аъзолари Сешнсни Трамп сайлов штабининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси бўлган Жорж Пападопулос билан қилган суҳбатлари юзасидан сўроқ қилган. Сешнс 2016 йил мартида Пападопулос Трамп ва Россия президенти Владимир Путин учрашиши кераклигини таклиф қилган йиғинни эслай олмаганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Пападопулос ўзининг Россия билан муносабатлари тўғрисида Федерал тергов бюросига ёлғон маълумот берганини тан олган.

XS
SM
MD
LG