Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:23

Коллеж ва лицейларда прогулчилар сони 2 баробарга кўпайди


Ўзбекистондаги коллежлардан бири.

Ўзбекистонда 2017 йил бошидан бери коллеж ва лицейларда прогулчилар сони 2016 йилга нисбатан икки баробардан кўпроққа кўпайди.

Podrobno.uz нашрининг 15 ноябрь куни билдиришича, бу ҳақда Олий Мажлис қуйи палатасининг пленар йиғилиши пайтида маълум қилинган.

2017 йил бошидан бери коллеж ва лицейларда 174 мингта дарсга келмаганлик ҳолатлари аниқланди. 2016 йилда бу кўрсаткич 80 мингтани ташкил қилган эди.

Хабарда 2014 йилдан 2016 йилгача дарсга келмаган 50 мингта ўқувчининг ота-онасига жарима солингани қайд этилган. Мана шу давр мобйнида 33 мингта бола маъмурий қонунбузарликларни содир этган.

XS
SM
MD
LG