Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 12:52

Германия банклари Ўзбекистонга 950 миллион евро қарз бериши хабар қилинди


Франкфуртдаги Deutsche Bank биноси.

Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки Германия банкларидан 950 миллион евро қарз олади. Бу борада Ўзбекистон делегациясинингГерманияга қилган ташрифи чоғида шартнома имзолангани тўғрисида «Газета.uz» 15 ноябрда хабар берди.

Хабарда айтилишича, Deutsche Bank AG Ўзбекистондаги инвестициявий лойиҳалар учун 500 миллион евро ажартишга рози бўлган.

Commerzbank AG 350 миллион евро, AKA Bank 100 миллион евро қарз беради. Бу маблағ инвестициявий лойиҳаларни, кичик бизнес ва тадбиркорликни молиялашга йўналтирилади.

Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигидаги делегация 14 ноябрь куни Германияга борган эди. Мюнхенда 15 ноябрь куни Ўзбекистон-Германия бизнес форуми бўлиб ўтган. Ўзбек делегациясининг Германияга ташрифи 17 ноябрь куни якунланади.

XS
SM
MD
LG