Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 17:19

Президент Путин Украинанинг айримачи ҳудудлари раҳбарлари билан телефонда сўзлашди


Россия президенти Владимир Путин.

Россия президенти Владимир Путин 15 ноябрь куни телефон орқали Украинанинг айримачи ҳудудлари бўлган Луганск ва Донецкнинг Москва томонидан дастакланаётган раҳбарлари билан суҳбатлашди.

Кремль тарқатган расмий хабарда айтилишича, суҳбат чоғида Путин асирлар билан алмашиниш мақсадида айримачиларнинг Киев билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишини қўллаб-қувватлашини билдирган.

15 ноябрь куни россияпараст “Украина танлови” ташкилоти раҳбари Виктор Медведчук айримачилар асирлар билан алмашиниш учун Киев билан музокаралар ўтказиши керак, деган таклиф билан Путинга мурожаат қилган. Путин бу таклифга:

-Мен қўлимдан келган барча ишни қиламан, Донецк ва Луганск республикалари лидерлари билан гаплашаман. Ўйлайманки, сизнинг таклифингиз иложи борича тезроқ амалга оширилади, -деб жавоб берган.

Кремль матбуот хизматининг билдиришича, суҳбат давомида Украинанинг айримачи ҳудудлари лидерлари Киев билан музокаралар ўтказишга рози бўлишган.

Бу Путиннинг айримачилар билан мулоқот қилгани тўғрисида Москва тан олган камдан-кам маълумотлардан бири бўлиб ҳисобланади.

Россия расман Украина шарқидаги айримачиларга алоқадор эмаслигини ва уларни дастакламаётганини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG