Линклар

14 декабр 2017, Тошкент вақти: 08:59

АҚШда 6 конгрессмен Трампга импичмент эълон қилиш ташаббусини кўтарди


АҚШ президенти Дональд Трамп.

АҚШ Конгрессидаги демкоратик партия вакилларидан иборат 6 киши президент Дональд Трампга импичмент эълон қилиш ташаббусини кўтарди.

Сенатор Стивен Коэн раҳбарлигидаги мазкур гуруҳ президент АҚШ Конституцияни бузганликда айбланган ҳужжатни эълон қилди.

Ташаббус муаллифлари Трамп Федерал тергов бюроси раҳбари Жеймс Комини ноқонуний ишдан бўшатди, судларга босим кўрсатмоқда ва ўз солиқ декларациясини эълон қилишдан қочаяпти, деб ҳисоблашмоқда. Мазкур ҳужжат Конгресснинг Вакиллар палатасига тақдим этилди.

АҚШда президентга импичмент эълон қилиш учун Вакиллар палатаси аъзоларидан кўпчилигининг имзоси ҳамда Сенат аъзоларининг учдан иккисининг қўллови зарур бўлади.

Биринчи марта Трампга импичмент эълон қилиш ташаббуси Конгрессда июль ойида кўтарилган эди. Бироқ конгрессменлар бу таклифни қўлламаган эдилар.

XS
SM
MD
LG