Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:09

Атамбаев Қозоғистоннинг 100 миллион долларлик ëрдамидан воз кечди


Алмазбек Атамбаев

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 16 ноябрь куни Қозоғистондан 100 миллион долларлик молиявий ëрдам олишни бекор қилувчи ҳужжатга қўл қўйди.

Бу ëрдам Қирғизистон божхона ва чегара-ўтказиш инфраструктурасини Евроосиë иқтисодий иттифоқи сатндартларига кўтариш мақсадида ваъда қилинган эди.

Атамбаев матбуот хизматининг билдиришича¸ мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига бундай қарорни Қозоғистон ҳукуматига етказиш топширилган.

Россия етакчилик қиладиган бу иттифоққа Қозоғистон¸ Беларус ва Арманистон ҳам аъзо.

2015 йилда бу иттифоққа қўшилган Қирғизистонга 100 миллион долларлик ëрдам қўшни Қозоғистон томонидан 2016 йилда ваъда қилинган¸ аммо айтилишича ҳозиргача бу ëрдамнинг бирор қисми берилмаган.

Икки қўшни ўртасидаги муносабатлар президентликдан кетаëтган Алмазбек Атамбаев Қозоғистонни қирғиз сайловларига аралашувда айблаганидан сўнг ëмонлашиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG