Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:11

WADA: Россия ҳамон антидопинг мандатлари талабига жавоб бермаётир


Жаҳон антидопинг агентлиги президенти Крейг Риди.

Жаҳон антидопинг агентлиги- WADA Россиянинг кейинги йилда ўтадиган Қишки Олимпиадада иштирок этиш умидларини пучга чиқарди ва Россия ҳамон антидопинг мандатлари талабига жавоб бермаётгани тўғрисида қарор чиқарди.

-Қўмитамизда Россия антидопинг агентлиги - РУСАДА қабул қилинган “йўл харитаси” шартларини кўп ҳолатларда бажарди, бироқ шу кунгача иккита масала ҳал қилинмаяпти ва РУСАДА мана шу икки масала бўйича шартларни бажармаяпти деган хулоса мавжуд, -деди Жаҳон антидопинг агентлиги президенти Крейг Риди 16 ноябрда Жанубий Корея пойтахти Сеулда ўтган матбуот анжуманида.

РУСАДА 2015 йилда Россия спортчиларининг жуда кўпчилиги допинг истеъмол қилгани ортидан нохолисликда айбланиб ёпилган эди. Халқаро антидопинг агентлиги 16 ноябрда РУСАДа фаолиятини қайта тикламаслик тўғрисида қарор қабул қилди.

Россия мазкур қарорни адолатсиз деб баҳолади. ВАДАнинг мазкур қарори Россия спортчиларининг Жанубий Кореяда 2018 йилда ўтадиган Қишки Олимпиададаги иштироки тақиқланишига сабаб бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG