Линклар

12 декабр 2017, Тошкент вақти: 22:36

Россия Сурия бўйича навбатдаги резолюцияга вето қўйди


Сурия шаҳарларидан бири.

Россия Сурияда кимёвий қурол ишлатилиши ортида ким турганини аниқлаш бўйича тергов муддатини узайтириш тўғрисидаги БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига вето қўйди.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Ники Ҳейли 16 ноябрь куни Москванинг бу ҳаракатини кескин қоралади ва ва Россияни Сурияда кимёвий қурол қўлланилиши масаласини босди-босли қилишга уринаётганликда айблади.

Франция Россия ветосини афсусланарли деб атади ҳамда Сурияда кимёвий қурол қўлланилиши хавфи сақланиб қолаётганини билдирди.

Россия 2011 йилдан бери БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурия бўйича 10 резолюциясига вето қўйган.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг 5 доимий аъзоси-АҚШ, Россия, Хитой, Франция ва Британия вето қўйиш ҳуқуқига эга.

XS
SM
MD
LG